«Соғлом она ва бола йили» давлат дастурини амалга оширишнинг ташкилий чора-тадбирлари


2016 йил Президентимиз томонидан «Соғлом она ва бола» йили деб эълон қилинганлиги ҳаммамизга маълум. Бу лойиҳани қўллаб қувватлаш борасида мамлакатимизда жуда кўп тадбирлар бажарилиб келинмоқда.

Шу ўринда «Ўзбектелеком» АК «БРМ» филиалининг касаба уюшмаси томонидан «Сумча» дам олиш масканига ташкил қилинган 3 кунлик таътил  таҳсинга сазовордир. Бунда филиал   аёлларига болалари билан биргаликда  дам олиш масканига   йўлланма берилди.

Ушбу дам олиш тадбири ходимларнинг кайфиятларини кўтариб, иш фаолиятига ижобий таъсир кўрсатиб, келажакда иш унумдорлигининг юқори натижаларга эришишига олиб келади, зеро, «Яхши дам-меҳнатга ҳамдам» дейди доно халкимиз.